Қаровсиз машиналарни тунаётган ўғри қўлга олинди

фев 05 / 2019

alt

1996 йил Жиззах вилоятида туғилган Ҳамидов Давронбек Тоҳир ўғли айни вақтда Навоий шаҳрида истиқомат қилади. 20 ёшдан ошган бўлишига қарамай бир ишни тутмаган бу йигит осон йўл билан пул топишни ўзига “касб” қилиб олади. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ҳ.Д. Навоий шаҳар Маҳмуд Таробий кўчасидаги 145-уй олдида қаровсиз қолдирилган “Нексия” русумли автомашинанинг олд томондаги ён эшик ойнасини бузиб, машинадаги буюмларни ўғирлаб кетади.

Бунга қаноат қилмаган йигит орадан 3 кун ўтиб шаҳардаги Жанубий кўча, 29-уй олдида турган қаровсиз қолдирилган “Нексий” машинасини тунашга уринади.

Бироқ, у ўзининг жиноий режасини охирига етказа олмайди. Ҳ.Д. вилоят ИИБ Патрул пост хизмати ходимлари ҳамда профилактика инспектори томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинади.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув-тергов ҳаракати давом этмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *