Қарши халқаро аэропортида қарийб 25 млн сўмлик парфюмерия маҳсулотларининг яширинча олиб ўтилишига йўл қўйилмади

апр 12 / 2016

alt

Қарши халқаро аэропортига Москва-Қарши йўналиши бўйича келган фуқаронинг қўл юклари унинг ўзи томонидан тўлдирилган йўловчи божхона декларацияси асосида рентген аппаратида текширилганда, божхона назоратидан яширилган бир неча турдаги қиймати 2 миллион 810 минг сўмлик 42 дона парфюмерия маҳсулотлари ноқонуний равишда олиб кирилаётгани фош қилинди.

Яна бир йўловчи Москва-Қарши йўналишидаги авиарейс билан Қарши халқаро аэропортига келиб, қиймати 22 миллион 702 минг сўмлик 1035 дона парфюмерия маҳсулотларини божхона чегарасидан ноқонуний олиб ўтишга уринганида божхона ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди ва белгиланган тартибда баённома расмийлаштирилди.

Мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан суд органларининг тегишли қарорлари билан жарима жазоси тайинланиб, ҳуқуқбузарлардан олинган парфюмерия маҳсулотлари давлат эгалигига ўтказилди, деб ёзади "Қашқадарё" газетаси.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *