Қаршида 25 қоп ун маҳсулотларини ўғирлаб кетган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга тушди

дек 21 / 2015

alt

Мурожаатга кўра, қаровсиз қолдирилган "ВОЛВО" русумли юк машинаси юкхонасидан 25 қоп ун маҳсулотларини ўғирлаб кетилган.

Воқеа жойига етиб келган ички ишлар ходимлари томонидан жабрланувчи ҳамда воқеага гувоҳ бўлган кишилар билан суриштирув ишлари олиб борилиб, гумонланувчи шахсларнинг алоҳида белгилари аниқланди. ИИВ ахборот хизматидан маълум қилинишича, ушбу жиноятни шу шаҳарда яшовчи уч нафар фуқаро содир этганлиги аниқланди ва қўлга олинди. 

Ҳозирда уларнинг бошқа мулкий турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *