Қаршида электр симларнинг қисқа туташувидан келиб чиққан ёнғин натижасида уй эгаси тутундан димиқиб ҳалок бўлди

дек 15 / 2015

alt

Ёнғин ўчириш вақтида уй эгасининг тутундан димиққан ҳолдаги жасади топилган.

ИИВ ахборот хизматининг хабарига кўра, ўтган ҳафта мобайнида республикамиз ҳудудида 245 та ёнғинлар содир бўлган.

Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 4 нафар фуқаролар тан жароҳатлари олишган ва 2 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Ушбу ёнғинларда 849 млн. сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 983 млн. сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган.

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида яшовчи фуқаронинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 120 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. 
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи шахснинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 180 кв. метр майдонда томи ва шифт қисми ёниб зарарланган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *