Қашқадарёда доривор гиёҳлар тайёрлашга ихтисослашган корхона иш бошлади

фев 02 / 2016

alt

Корхона томонидан амалга оширилган тегишли лойиҳага асосан бу ерда ҳозирча уч хилдаги доривор ўсимлик - наъматак меваси, далачой ва тирноқгулга ишлов берилиб, 50 ва 100 граммлик ўрамларда қадоқланган ҳолда истеъмолчиларга етказиб берилаяпти.

- Лойиҳани амалга ошириш учун 80 миллион сўмга яқин маблағ сарфланди, - дейди корхона директори Санжар Аҳмаджонов. – Доривор гиёҳлар шартнома асосида Китоб ва Жовуз давлат ўрмон хўжаликлари ҳамда Яккабоғ ўрмон хўжалигидан келтирилаяпти.

Вилоятда 60 турдан ортиқ доривор гиёҳлар ўсиши аниқланган ва уларнинг 18 тури дори воситалари тайёрлаш учун хомашё сифатида давлат реестрига киритилган деб ёзади "Қашқадарё" газетаси.

“Дори воситалари экспертизаси ва стандартизацияси Давлат маркази Қарши ҳудудий бўлими” шуъба корхонаси директорининг маълум қилишича, доривор ўсимликлардан дори воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган яна тўртта корхонани ишга тушириш мўлжалланган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *