Қашқадарёда «Ойдин» конидаги навбатдаги қудуқдан газ оқими олинди

июл 01 / 2019

IMG_2972.JPG

«Шўртаннефтгаз»га қарашли Қашқадарё вилояти Ғузор тумани худудида жойлашган «Ойдин» конидаги 11 -сонли ишлатиш қудуғида бурғулаш ишлари якунланиб, 2625-2760 метр оралиғидаги маҳсулдор қатламдан саноат миқъёсидаги табиий газ оқими олинди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати маълум қилди.
 
Қудуқнинг кунлик газ бериш кўрсаткичи 120-150 минг куб метрни ташкил қилиб, Шўртан Бош иншоотида қайта ишланади ва истеъмолчиларга етказиб берилади.
 
Ушбу қудуқдан олинган табиий газ оқими «Шўртаннефтгаз» масъулияти чекланган жамиятининг кунлик қазиб чиқариш кўрсаткичларни оширади.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *