Қашқадарёда сайёр ўқув йиғини ўтказилди

мая 22 / 2019
alt
 
ИИВ Малака ошириш институти томонидан Қашқадарё вилояти ИИБ туман-шаҳарлар бўйича ички ишлар органлари жиноят қидирув бўлим (бўлинма, гуруҳ) бошлиқлари, профилактика инспекторлари ва навбатчилик қисмлари инспекторларининг хизмат мажбуриятларини самарали бажаришлари учун хизмат фаолиятидан ажралмаган ҳолда касбий билимларини хотирлаш, янгилаш, чуқурлаштириш ҳамда кўникма ва маҳоратларини  юксалтириш борасида сайёр ўқув йиғини ўтказилди.
 
Ўқув жараёнига жалб қилинган ходимларнинг жиноятчиликка қарши курашиш,  ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси, “Хавфсиз шаҳар” концепциясини амалиётга татбиқ этиш, профилактика инспекторларининг виктимологик профилактик фаолияти, тезкор ва профилактик ҳисоблар ва уларни такомиллаштириш, ахборот-технологияларидан фойдаланиб содир этилаётган жиноятлар ва “Интернет” тармоғи орқали содир этилаётган ҳуқуқбузарликларга қарши курашишни ташкиллаштириш ва бу борадаги муаммоларни бартараф этиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш, шунингдек, навбатчилик қисми фаолиятини тўғри ташкил этиш йўналишидаги долзарб масалалар юзасидан билими ва амалий маҳоратини ошириш, соҳадаги муаммоларни таҳлил қилиши ва унинг ечими юзасидан таклиф ва тавсиялар берилмоқда. 
 
Барча ўқув машғулотлари Институтнинг профессор-ўқитувчилари ҳамда вилоят ИИБнинг тажрибали ходимлари томонидан ўтказилмоқда. 
 
Ушбу тадбир якунида тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификатлар берилди.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *