Қашқадарёда суд-тиббий экспертизаси ходими порахўрликда айбланиб, 5 йилга қамалди

дек 18 / 2015

alt

2014 йил 28 декабрь куни Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалининг реанимация бўлимига Деҳқонобод туманидан оғир тан жароҳати билан бемор олиб келинган.

Лекин кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, у вафот этган. Ички ишлар идораси ходимлари марҳумнинг мурдасини суд-тиббиёт экспертизасидан ўтказишга қарор қилишади.

Нормуҳаммад Аъзамов марҳумнинг ўғлига текширув ўтказиш ўрнига агарда у 800 минг сўм пул олиб келиб берса, марҳумни ёпиқ мия шикасти, бош миянинг оғир даражада лат ейиши туфайли оламдан ўтгани ҳақида хулоса тайёрлаб беришини айтган.

Бу ҳолатдан жаҳли чиққан фарзанд тиббиёт ходими устидан тегишли жойларга арз қилган. Натижада у пора олаётганида жиноят устида қўлга олинган, деб ёзади “Даракчи” газетаси.

Суд ҳукмига кўра, Аъзамовга 5 йил муддатга қамоқ ҳамда 2 йил давомида мансабдорлик лавозимларига чиқишдан маҳрум қилиниш жазоси тайинланди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *