Қўқонда йирик ўғрилик. Бош гумондор — судьянинг ўғли!

мар 23 / 2019

Қўқонда йирик ўғрилик жинояти фош этилди. Хабарларга қараганда маҳаллий оилавий тадбиркор — Р.И. хонадонидаги сейфдан жуда кўп миқдорда (етти юз беш минг АҚШ доллари!) пул ўғирлангани ўтган йилнинг баҳорида аён бўлган. Бироқ жабрланувчилар ўғри узоқдан эмас, «ўзларининг ичидан» бўлиши эҳтимолидан келиб чиқиб, то калаванинг учи топилмагунча бу ҳақда тегишли органларга хабар беришдан тийилишган. Натижада хонадон аъзоларининг ўзлари кузатув ишларини олиб бориб, ўн бир ой деганда муайян далилларга эга бўлгачгина, ички ишлар органига мурожаат қилишган.alt

Ўтказилган суриштирувлар гумонларни тасдиқлаган: дарҳақиқат, шунча пулни бегона уриб кетмаган экан: у шу хонадон ҳайдовчиси И.А. бўлиб чиққан. Унга шу хонадон келини ёрдам бергани айтилмоқда. Айни пайтда И.А. ҳибсга олинган. Бу ҳақда “хабар.уз” маълум қилмоқда.

Маълум бўлишича, айни пайтда ҳибсдаги И.А.нинг «иши»дан ўз вақтида қандайдир йўллар билан хабар топган бир таниши (у ҳам тадбиркорлар оиласига яхши таниш) унга «қилмишини айтиб бериш» билан таҳдид қилиб, юз минг АҚШ долларига яқин пул «ишлаб» олади.

Ҳибсдаги И.А.нинг онаси фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди судьяси  экани айтилмоқда. Гумондорнинг отаси ҳам ҳуқуқ соҳасига бегона эмас: анча йиллар суд тизимида ишлаб, айни пайтда адвокатлик амалиёти билан шуғулланган.

Айни пайтда Фарғона вилоят ИИБ томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *