Қўйлиқдаги ёнғинда 3 киши куйиш жароҳатлари олган — ИИВ

июн 17 / 2019

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида 16 июнь куни ТХАЙ кўчасида жойлашган “Давру-Даврон авто” МЧЖга қарашли автотураргоҳ ҳудудида ёнғин содир бўлган. 
 
Оқибатда 70 кв.м. майдонида автотураргоҳда турган вагончанинг ички қисми ва жиҳозлари, ёниб зарар кўрган. Ёнғин ўчириш вақтида МЧЖ ёлланма ишчилари 58 ёшли Б.А. ва рафиқаси 55 ёшли С.Р. ҳамда 24 ёшли ўғли О.Ю.лар куйиш жароҳатлари олиб, С.Р. касалхонага ётқизилган Б.А. ва О.Ю.ларга тиббий ёрдам кўрсатилган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилади.
 
Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *