Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистон фуқаросини яралади

мая 31 / 2019

31 май куни, Қирғизистоннинг Ўш вилояти Аравон тумани Тогуз-Булоқ аҳоли пунктида қуролли ҳодиса содир бўлгани хабар қилинди.
 
Knews нашрининг мамлакат Чегара хизматига асосан маълум қилишича, чегара наряди чегара яқинида Ўзбекистоннинг иккита автомашинаси аниқланган. Ҳайдовчилар чегарачиларнинг тўхташ ҳақидаги талабини қондирмагач, ҳавога қарата огоҳлантириш ўқи узилган. Бироқ, машиналар тўхтамагач, ғилдиракларига қарата ўт очилган, натижада Ўзбекистон фуқароси яраланган. У Ўзбекистоннинг Марҳамат тумани касалхонасига олиб кетилган.
 
Ҳодиса юзасидан Қирғизистон Давлат чегара хизмати раиси ва Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари - ДХХ чегара қўшинлари қўмондони билан телефон орқали мулоқот бўлиб ўтган. Унда идоралар раҳбарлари чегарачилар вакилларини ҳодиса юз берган жойга қўшма суриштирув ишларини амалга ошириш мақсадида юбориш ҳақидаги қарорга келишган.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *