"Қишлоқ қурилиш банк": Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва инвестицияларни жалб қилиш борасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда

мая 02 / 2019

alt

2019 йил 1 май куни Миллий матбуот марказида “АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан инвестициялар фаол жалб қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда таъкидланганидек, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан 2019 йил 1 чораги давомида кичик  бизнес  субъектларини  молиявий  қўллаб‑қувватлаш  мақсадида 330,7 млрд. сўмдан ортиқ кредитлар ажратилди.

Банк филиаллари томонидан 2019 йил 3 ойи мобайнида аҳолининг фаол қисмига ўз бизнесини ташкил этишлари учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида  ажратилган  микрокредитлар  миқдори 69,9 млрд. сўмни ташкил этди.

Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий  ва маданий ҳаётида аёлларнинг тўлақонли иштирокини таъминлаш, тадбиркор аёлларни молиявий қўллаб-қувватлаш  мақсадида  ажратилган  кредитлар  миқдори 12,0 млрд. сўмни ташкил этди. Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш учун ажратилган кредитлар 68,8 млрд. сўмни ташкил этди.

Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида  АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан  6 589  та  фуқарога  жами 150,3 млрд. сўм  миқдорида имтиёзли микрокредитлар ажратилди.

2018 йил 4-чораги давомида 3673,9  млн. сўм миқдорида  овердрафт, микроқарз ва истеъмол кредитлар ажратилган бўлса, 2019 йил 1-чорагида 11 178,7 млн. сўм миқдорида кредитлар ажратилди.

Жорий йилнинг 1 чораги давомида банк филиаллари томонидан жисмоний шахсларга 299 та жами 27,2 млрд.сўмлик автокредитлар ажратилди.

Бундан ташқари аҳолини яшаш шароитини яхшилаш мақсадида 2019 йил 3 ойи мобайнида 3 779 та фуқарога 38,5 млрд.сўмдан ортиқ истеъмол кредитлари ажратилди.

Тадбирда кичик бизнес субъектларини молиялаштириш йўналишида хорижий  молия  институтлари  маблағлари ҳисобидан ажратилаётган кредитлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Хусусан, Жаҳон  банки  гуруҳига кирувчи Халқаро тараққиёт ассоциацияси ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг чорвачилик ва мева-сабзавотчилик йўналишидаги жами 34,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит линиялари тўлиқ ўзлаштирилишига эришилди.

Хитойнинг Экспорт-импорт банки томонидан ажратилган 20,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар истиқболли лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилди.

Банк мижозларининг қисқа муддатли кредитларга бўлган талабини қондириш  мақсадида  Россиянинг АК-БАРС  банкининг савдони молиялаштириш йўналишидаги 2,3 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағларидан фойдаланилди.

Матбуот анжуманида АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан амалга оширилиши кўзда тутилаётган истиқболли лойиҳалар, жорий қилиниши кўзда тутилаётган янги хизматлар, банк фаолиятининг келгусидаги асосий йўналишлари бўйича маълумотлар берилди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *