Қизилтепада замонавий ташхис маркази фаолияти йўлга қўйилди

фев 02 / 2016

alt
“Standart diagnostika servis” масъулияти чекланган жамиятига қарашли марказ 410 миллион сўм кредит эвазига замонавий лаборатория ускуналари билан жиҳозланди. 10 нафар олий тоифали шифокор ҳамда ўрта тиббиёт ходими меҳнат қилаётган масканда касалликларни аниқлаш ва ташхис қўйиш учун барча шароит яратилган. 

Бу ерда тиш, юрак-қон томир касалликлари бўйича ҳам муолажалар олиб борилаётган марказда келгусида, шунингдек, неврология ва эндокринология бўлимларини ташкил этиш режалаштирилган. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *