UMS ва OLX ҳамкорликда акция ўтказишмоқда

фев 02 / 2017

alt

UMS мобил оператори ва OLX.uz эълонлар сервиси ҳамкорлигидаги акция ўз ишини бошлади. 2017 йилнинг 1 февралидан 31 мартига қадар UMS абонентлари OLX.uz эълонлар сервисидан фойдаланганларида мобил Интернет-трафикка ҳақ олинмайди. Бундан ташқари, улар OLX.uzда эълонлар жойлаштирганлари учун бонус – ҳар ҳафта 500 мегабайтгача мобил Интернетга эга бўлишади!

Акция шартларига кўра, UMS абонентлари OLX http://olx.uz/ сервиси, унинг мобил талқини, шунингдек, сервиснинг Android ва iOS учун иловаларидан фойдаланаётганларида сарфланаётган трафик нарҳланмайди. Ушбу қулайликлар мобил қурилма ишлаб чиқарувчилари томонидан аввалданўрнатилган браузердан кирилгандагина амал қилади.

Бундан ташқари, UMS абонентлари OLX.uzда жойлаштирган ҳар 3та эълон учун кафолатланган 50 мегабайт олишади. Мисол учун, 3тадан 5тагача эълон учун 50 мегабайт, 6тадан 8тагача эълон учун 100 мегабайт, 9тадан 11тагача эълон учун 150 мегабайт ва ҳ.к. белгиланади. Ҳафтасига умумий ҳисобда 500 бонус мегабайтгача, ойига эса 2000 мегабайтгача тўплаш мумкин.

Акция 2017 йилнинг 31 мартигача амал қилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *