Умумтаълим мактабларининг 60 нафар Ёшлар етакчилари истиқболли кадрлар сафидан жой олади

фев 03 / 2019

alt

Жорий йилнинг 1 февраль кунидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтида умумтаълим мактаблари ёшлар етакчиларининг 1 ойлик малака ошириш ўқув-курси ташкил этилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати UZ24’га маълум қилди.

Ушбу ўқув курсига умумтаълим мактабларида намунали фаолият юритаётган 60 нафар Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари Ёшлар етакчилари тавсия этилди.

Ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган Ёшлар етакчиларини раҳбар кадрлар захирасига олиш кўзда тутилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *