Қозоғистондаги ЙТҲда уч ўзбекистонлик ҳалок бўлди

авг 05 / 2019

alt

2 август куни «Олмаота — Тошкент — Термиз» йўлининг Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидан ўтган бўлагида беш кишининг ўлимига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.
 
Ўзбекистоннинг Олмаотадаги бош консуллиги маълумотларига кўра, қурбонлар орасида ўзбекистонлик Ф.Т., Д.А. ва Р.Ж. бор; қайд этишларича, Р.Ж. олган тан жароҳатлари оқибатида Чимкент шаҳар касалхонасида вафот этган.
 
Ўзбекистоннинг Олмаотадаги бош консуллиги марҳумларнинг жасадларини Ватанга юбориш бўйича уларнинг оила аъзоларига консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатмоқда.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *