1 августдан Москва-Қарши йўналиши бўйича парвозлар йўлга қўйилади

авг 01 / 2018

alt

"Уральские авиалинии” авиакомпанияси 1 августдан бошлаб Москва (Россия) - Қарши (Ўзбекистон) йўналиши бўйича рейсни йўлга қўйди. Бу ҳақда компания сайти хабар берган.

Москвадан Қаршига парвозлар - чоршанба кунлари, Қаршидан Москвага - пайшанба кунлари. Октябрдан бошлаб рейсларни ҳафтасига икки маротабагача ошириш режалаштирилган.

Чипталар сотувга чиқариб бўлинган ва нархи бир томонга 12 минг рублдан бошланади (190 доллар).

Авиаташувчи барча парвозларни “Бизнес” ва “Иқтисод” синфидаги салонлар билан жиҳозланган Airbus авиалайнерларида амалга оширади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *