Урганч давлат университети ўқитувчилари Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатувчи электрон қўлланма ишлаб чиқишди

июл 13 / 2017

alt

Урганч давлат университетининг бир гуруҳ изланувчи ўқитувчилари томонидан умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчилари учун йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш бўйича инглиз тилидаги электрон қўлланма ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги сайтида хабар берилган.

Ушбу дастур умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчиларига йўл ҳаракати қоидаларини инглиз тилида ўргатиш учун мўлжалланган. Ундан ота-оналар фарзандларига йўл ҳаракати қоидаларини инглиз тилида ўргатишда ҳам фойдаланиши мумкин. Қўлланма фойдаланиш учун жуда қулай бўлиб, унда мултимедиа имкониятини қўллаш, керакли бўлим ва мавзуга тез ўтиш, ўрганилаётган матннинг кўплаб варақларини тезда очиш имкониятлари мавжуд.

Қўлланма муаллифлари И.Рўзметов, Д.Атамуратов, Г. Қодирова, М.Балтаеваларга Интеллектуал мулк агентлигининг гувоҳномаси берилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    26 июл 2017, 18:59

    Жуда зур, ишлаб чикилган

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *