Ургутда қалбаки пул тайёрлаш ва уни ўтказиш ҳолати аниқланди

окт 31 / 2019

alt

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти, Ургут тумани бўлими томонидан ўтказилган тадбирда тумандаги савдо комплекси олдида қалбаки купюралар сотилаётганлиги аниқланган.

Натижада Ургут савдо комплекси дарвозаси олдида фуқаро Ф.Б. жами 2300 АҚШ доллари миқдордаги қалбаки купюраларни сотаётган вақтида ушланган, дея маълум қилади бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ўз телеграм каналида.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг туман бўлими томонидан ЖКнинг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *