USENET 2019 маърузачиларининг тақдимот дастури эълон қилинди

мая 07 / 2019

alt

USENET 2019 анжуманининг расмий сайтида тадбирда сўзга чиқадиган маърузачиларнинг мавзуси ва сўзга чиқадиган вақти дастури эълон қилинди

Очилиш маросими 16 май куни соат 09:20да бўлиб ўтади. Анъанага кўра, тадбир International Hotel Tashkent меҳмононасининг иккита залида, параллел секцияларда ташкил этилади. Жорий йилда Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистонлик маърузачилар иштирок этиши кўзда тутилган.

Анжуманнинг бутун куни давомида Mail.ru Group, «Яндекса», ivi.ru ва «Одноклассники» каби халқаро тармоқлар, шунингдек, digital-саноатнинг маҳаллий мутахассислардан иборат йирик жамоалари иштироки режалаштирилмоқда. Анжуман ўша куниёқ ташриф буюрувчилар ўртасида ўтказиладиган, совринига iPhone X қўйилган ўйин билан якунланади.

Конференция Ўзбекистоннинг етакчи реклама агентлиги Ledokol Group томонидан ташкил этилган. USENET 2019 нинг Бош ҳомийси Beeline Uzbekistan компанияси. Бош ахборот ҳамкори Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси. Конференция Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида ташкил этилмоқда.

Тадбир ҳомийлари: «Одноклассники» ижтимоий тармоғи, Click мобил банкинг тармоғи, Uzcard, Mirzo Ulugbek Innovation Center. Конференциянинг расмий автомобили LADA, расмий ичимлиги – CafePHO.

Иштирок этиш учун бепул чиптани анжуманнинг Телеграм каналида олиш мумкин: @usenet2019.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *