Қуръони Каримнинг 900 йиллик нусхаси топилди
дек
18 / 2018
Эрон Ислом Республикасининг Теҳрон шаҳридаги музейда Қуръони Каримнинг 12 асрга тегишли нусхаси намойиш этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар қилди.
16 декабрь куни Реза Аббосий музейида тадқиқотчилар ва қўлёзма мутахассислари иштирок этган анжуманда қадимий Мусҳаф кўздан кечирилган.
Ушбу нусха 1150 йилга тегишли бўлиб, хаттот Абул Фаҳр ибн Абилфазл ал Зафароний томонидан кўчирилган ва унга Зафароний нусхаси деб ном берилган.
UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook, Twitter, Telegram'да ҳам кузатиб боринг
- Шархлар
- Фикрингизни қолдиринг