Қуйичирчиқлик фуқаро 85 фоиз тўловни амалга оширган бўлсада, "Спарк"ни ўз вақтида ололмагач, ИҲҲҚЖга мурожаат қилди

янв 16 / 2016

alt

Шартномага кўра, харидор “SPARK” автомобили нархининг 85 фоизини, яъни 27 800 000 сўм, ўт ўчиргич, дори қутичаси ҳамда хавфсизлик белгиси учун 148 500 сўм тўловни амалга оширган. Бироқ автомобиль ўз вақтида фуқарога етказиб берилмаган.

Шундан сўнг, фуқаро Тошкент вилояти Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмасига ариза билан мурожаат қилди.

Ушбу ариза вилоят ҳудудий бирлашма ходимлари томонидан ўрганилиб, истеъмолчининг “SPARK” русумли автомобилга эга бўлишида амалий ёрдам кўрсатилди.

ЎИҲҲҚЖ федерациясининг матбуот ва ахборот бўлими

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *