Уятсиз тасвирларни интернетда тарқатган ва ИИБ ходимига таҳдид қилган самарқандлик йигитга жазо тайинланди

июл 04 / 2019

Картинки по запросу инстаграм

ИИВ ЎХБ Самарқанд вилояти бўйича бўлими томонидан инстаграмда Самарқанд шаҳар ҳудудида, жамоат жойларида уятсиз хатти-ҳаракатлар қилинган тасвирланган видеоларни жойлаштирилгани аниқланган. Бу ҳақда "Зарафшон" нашри хабар беради.

У апрель ойида жамоат жойи бўлган, Самарқанд шаҳар “Мирзо Улуғбек-Мустақиллик” кўчаларида пластик ичимлик идишига сув солиб, ушбу кўчаларда пешоб қилиш ҳаракатини номоён қилиб, одамлар эътиборини тортади. Жамоат тартибини бузиб, кўпчилик фуқаролар олдида уятсиз қилиқларни кўрсатади. Юриш-туриш қоидаларини менсимасдан ёзиб олинган видео тасвирларни интернетга жойлаштириб, уни тарқатиб юборади.
 
Май ойида Самарқанд шаҳар “Шохрух” кўчасида хизмат олиб бораётган ИИБ ЙХҲБ ходими сигарет чекиб турган ҳолатини видео тасвирга тушириб, ушбу жойда хизмат олиб бораётган Самарқанд вилоят ИИБ ППХБ ходимларини олдига бориб, кўчада ЙПХ ходими сигарет чекиб турганлигини айтиб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштиришни талаб қилади. Агар шу иш қилинмаса олинган видео тасвирни тарқатиб юборишини ҳам айтади. Бу ҳам етмагандек, ички ишлар ходимларига қўпол муносабатда бўлиб, уларнинг қонуний талабига бўйсунмайди. Ушбу ҳаракатларнинг барчасини видео тасвирга олиб, уни интернетга жойлаштиради.
 
Суд томонидан йигит Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси, 194-моддаси 1-қисми ва 195-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топиб, 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *