UzAuto Motors автомобилларини имконияти чекланган ҳайдовчилар учун жиҳозлашни бошлади

янв 16 / 2020

alt

Мамлакатимизда имконияти чекланган инсонларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва ҳаётнинг турли соҳаларида уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича фаол чоралар амалга оширилмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, UzAuto Motors компанияси имконияти чекланган, оёқларида нуқсони бўлган ҳайдовчиларга мослаштириш учун, қўл билан бошқариладиган махсус қурилма билан қайта жихозлашни бошлади. 

Қўлда бошқариш қурилмаси харидорнинг буюртмасига асосан Cobalt, Gentra ҳамда Spark русумли автомобилларга расмий дилерлик марказларида ўрнатилади. Қурилма Ўзбекистон давлат стандартлаштириш Агентлигининг барча талабларига жавоб беради.

Таянч-ҳаракат аъзоси функцияси бузилган ҳайдовчилар учун мўлжалланган махсус мослама фақат тўлиқ қурилманинг зарурий элементлари билан жиҳозланган.

Ускунани ўрнатиш бўйича саволлар билан ваколатли дилерларга мурожаат қилиши мумкин.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *