Ягона портал орқали табиий газнинг сизиб чиқишини бартараф этиш ёки газ ускуналарини таъмирлаш учун ариза бериш имконияти пайдо бўлди

сен 30 / 2016

alt

Табиий газнинг сизиб чиқиш ҳолати юзага келганда, табиий газ таъминоти муассаси мутахассиси уни бартараф этиш сўрови тушгандан сўнг, зудлик билан тегишли ишларни амалга ошириш учун воқеа жойига ташриф буюради. Газ ускуналарини таъмирлаш ишларини ўтказиш учун мутахассиснинг ташрифи бир иш кунида амалга оширилади.

Газ ускуналарини мутахассис томонидан таъмирланиши тўлов асосида келишилган нархда ёки тасдиқланган прейскурантга мувофиқ амалга оширилади. Ўз навбатида, табиий газнинг сизиб чиқишини бартараф этиш эса мутахассис томонидан бепул амалга оширилади.

Ягона портал фойдаланувчиларидан электрон ариза жўнатиш вақтида қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.

Манба: my.gov.uz

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш:  https://telegram.me/uz24news_uz

  • Мехмон
    05 октябр 2016, 17:19

    метанми
    пропанми
    Газни узи булмаса

  • Мехмон
    01 октябр 2016, 06:13

    Кани уша газ???

  • Мехмон
    30 сентябр 2016, 14:55

    Тезда Ваня тоғани уйига келиб газини таъмирлаб беринглар! Газ чиқиб ҳиди ҳаммани маст қилмоқда,маст қилсаку майли эди,саст қилмасун!

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *