Яна бир автосалон раҳбари вазифасидан озод этилди

окт 19 / 2018

– Текширув вақтида бир қанча камчиликларга йўл қўйилган

– Мазкур ҳаракатлар юзасидан жиноий иш қўзғатилган

alt

«Ўзавтосаноат» АЖнинг хабар беришича, ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан келиб тушган тезкор маълумотлар асосида «Фарғона Автосавдо» МЧЖ дилерлик марказига оператив текширув юборилган.

Текширув вақтида қуйидаги камчиликлар аниқланган:

- Айрим масъул шахслар томонидан корхона фаолияти бўйича қарорлар қабул қилишда ваколатдан четга чиқиш;

- «GM Uzbekistan»нинг «InfinBank» АТБ билан ўтказилган акцияси доирасида харидорларга велосипед ҳамда 1 млн сўм чегирма тақдим этилмаганлик ҳолатлари;

- автомобилларни сақлаш омборхонаси компания томонидан қўйилган талабларга жавоб бермаслиги;

- кунлик тарзда янгиланиши лозим бўлган шартнома учун ажратилган автомобиллар тўғрисида ахборот мониторининг ишламаслиги;

- ташриф буюрувчиларни қабул қиладиган ресепшн хизмати стандартларга жавоб бермаслиги, сервис-менеджернинг йўқлиги.

Ўтказилган ишлар натижасида «Фарғона Автосавдо» дилерлик маркази раҳбари вазифасидан озод этилди ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш янги тайинланган директор в.б. - Акбаров Ботиржон Набижонович зиммасига юкланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 73 нафар фуқаронинг пулларини ўзлаштирган «Фарғона автосавдо» автосалони ходимининг ноқонуний ишлари ҳақида маълумот берган эдик.

Мазкур ҳаракатлар юзасидан жиноий иш қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *