Янги автомобилларни 7 йилгача техник кўрикдан ўтказмаслик тартибини жорий қилиш таклиф этилди

июл 05 / 2019

alt

"Менинг фикрим" порталида автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштириш ҳақида петиция эълон қилинди.
 
Муаллифнинг ёзшича, Ўзбекистонда мазкур жараённи халқаро стандартлар ва қоидаларга мослаштириш лозим. Шу сабабли, ушбу тартибни жорий этиш ва мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жараёнини хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш зарур.
 
Мурожаатда янги ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларини 7 йилгача техник кўрикдан ўтказмаслик тартибини жорий қилиш таклиф қилинди.
 
Фикр билдирувчилардан бири петиция остида қолдирган изоҳда ёзишича, бу муддатнинг оптимал варианти 3-5 йил оралиғида, UzAvto машиналарини 1 йилдан қилган афзал сабаби салондан чиққан автода камчиликалар бор, 7 йилда тўкилиб кетади.
 
Хабар вa янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *