Йўлни кесиб ўтаётганда мобил телефондан фойдаланган пиёдалар жаримага тортилади

сен 25 / 2016

alt

Мазкур Кодекснинг 138-моддасига киритилган ўзгартишга кўра, пиёдалар йўлнинг қатнов қисмида, шу жумладан, пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда телефондан фойдаланиши, китобларни ёки даврий нашрларни ўқиши, видеоматериалларни томоша қилиши ҳамда аудиоматериалларни эшитиши, шунингдек эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиши энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Бундай жарима жазоси транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш ҳолатида ҳам қўлланади.

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун 23 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти в.б. Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди. Ҳужжат "Халқ сўзи" газетасида эълон қилинди ва 24 сентябрдан кучга кирди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш:  https://telegram.me/uz24news_uz

  • Фарход Назаров
    05 октябр 2016, 20:02

    Энди нима киламаааааааааааааааааан

  • Гули
    28 сентябр 2016, 10:39

    Мана бу қонун айни вақтда қабул қилинди. Одатда йўл ҳаракатида давомида фақат ҳайдовчиларни айблашади. Аслида қонун бўйича пиёдаларнинг ҳам мажбуриятлари бор. Пиёда йўлакчасидан ўтишда ҳам келаётган автомашинанинг оралиқ масофаларини ҳисобга олган ҳолда светафор чироқларининг рухсат берувчи чироқларини эътиборга олиб йўлнинг қатнов қисмига чиқишса яхши бўларди. Телефондан фойдаланиш энг кўп учрайдиган ҳолат бўлгани учун бу қонун бизга энг зарур эди. Ҳукуматимизга раҳмат!!!

  • АНОР
    26 сентябр 2016, 11:08

    Ажойиб.Энди йул қоидалари бузилмайдиган бўлди...

  • Мехмон
    25 сентябр 2016, 23:12

    Аъло даражадаги ўзгартириш! Мен қўшиламан.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *