Йил бошидан буён Ўзбекистонда 7 марта ерости силкинишлари қайд этилди

янв 18 / 2016

alt

Янги йилнинг илк кунида икки марта маҳаллий вақт билан соат 03:15да ва 08:26да Тошкент ҳамда Андижонда 2 балли зилзила содир бўлди.

2 январь куни соат 13:51да Тошкентда магнитудаси 2 га тенг бўлган ерости силкинишлари кузатилди.

Навбатдаги зилзила 8 январь куни соат 14:07да қайд этилди. Тошкент ва Самарқандда ерости силкинишлари кучи 2 баллдан кам бўлгани хабар қилинди.

9 январь, шанба куни соат  04:02да Тошкент шаҳрида магнитудаси 4 га яқин бўлган ерости силкинишлари сезилди. Зилзила эпицентри Янгийўл шаҳри яқинида жойлашгани маълум қилинди.

13 январь куни маҳаллий вақт билан соат 01:07да Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида зилзила сезилди. «Тошкент» сейсмостанциясидан маълум қилишларича, Тошкентда ерости силкинишлари кучи 2—3 ,  Андижонда – 3, Фарғонада – 3-4 баллни ташкил этган.

Охирги марта 14 январь куни маҳаллий вақт билан соат 08:24да Тошкентдан бор-йўғи 15 км узоқликда магнитудаси 3 га тенг бўлган зилзила содир бўлди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *