Йилнинг энг яхши тўгарак раҳбари аниқланди

ноя 14 / 2018

– “Баркамол авлод” болалар марказида “Йилнинг энг яхши тўгарак раҳбари” кўрик-танловининг Республика босқичи ўтказилди

– Танлов 3 босқичда ташкил этилди

– Ушбу танловда Навоий вилоятидан ташриф буюрган тўгарак раҳбарлари етакчиликни қўлга киритди

alt

Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Тошкент шаҳар Яшнобод туман “Баркамол авлод” болалар марказида “Йилнинг энг яхши тўгарак раҳбари” кўрик-танловининг Республика босқичи ўтказилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

alt

Мазкур танлов 3 босқичда ташкил этилиб, илк босқичларида мамлакатимиздаги барча “Баркамол авлод“ болалар марказларининг 1200 нафардан зиёд тўгарак раҳбарлари фаол иштирок этди. Улардан вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган 42 нафар тўгарак раҳбарлари кўрик-танловнинг Республика босқичида иштирок этишди.

alt

Якуний босқичда қатнашчиларнинг услубий-педагогик фаоллиги, тўгарак ишининг самарадорлиги, амалий машғулот, тест топшириқлари, ўқувчиларни тўгаракларга тобора кўпроқ жалб этиш борасидаги билим ва кўникмалари синовдан ўтказилди.

alt

Тадбирда Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Умаров, вазирликнинг тегишли бошқармалари ходимлари, танловнинг республика босқичи ҳакамлар ҳайъати аъзолари ҳамда кўрик-танловнинг ҳудудий босқичи ғолиблари иштирок этди.

Якуний натижаларга кўра, қуйидаги иштирокчилари “Йилнинг энг яхши тўгарак раҳбари” кўрик-танлови ғолиблари деб топилди.

          Бадиий ижодиёт йўналиши

1-ўрин

Султонова Нигора

Андижон вилояти

2-ўрин

Қобилова Гулнор

Навоий вилояти

3-ўрин

Давлетова Интизор

Хоразм вилояти

          Техник ижодиёт йўналиши

1-ўрин

Данияров Асад

Самарқанд вилояти

2-ўрин

Бофоев Шахбоз

Бухоро вилояти

3-ўрин

Ашурова Орзигул

Навоий вилояти

          Ўлкашунослик ва экология йўналиши

1-ўрин

Зоитова Чарос

Қашқадарё вилояти

2-ўрин

Авезова Нилуфар

Қорақалпоғистон Республикаси

3-ўрин

Абдурахмонова Озода

Навоий вилояти

Шунингдек, барча йўналишларда “Энг яхши ғоя муаллифи”, “Энг ноанъанавий тўгарак ишланмаси муаллифи”, “Энг билимдон тўгарак раҳбари” каби бир қатор номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Танлов якунида ғолиб ва совриндорлар Халқ таълими вазирлигининг қимматбаҳо совғалари ва дипломлари билан тақдирланди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *