Юнусобод метро линиясида дастлабки бурғулаш ишлари якунланди (+видео)

мая 21 / 2019

 

Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишида ёпиқ усулда қурилаётган янги станциялар оралиғидаги туннелнинг биринчи йўналишида узунлиги қарийиб 1,5 километрлик бурғулаш ишлари якунланди.
 
Германиядан келтирилган “Ҳерренкнечт” русумли туннел бурғулаш техникаси ёрдамида 938 комплект темир-бетон халқалар ўрнатилиб, Юнусобод линиясининг “Шаҳристон” бекати билан уланиш учун тайёрланган махсус қисмига етиб келди.
 
Айни пайтда Юнусобод йўналишида 2-босқич қурилиши давом этмоқда. Янги йўлнинг умумий узунлиги 2,93 километрни ташкил этади. 
 
Лойиҳа 2019 йил оҳиригача тўла ниҳоясига етказилиши кўзда тутилган.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *