Ж.Ортиқхўжаевга тегишли дея таъкидланаётган аудиоёзув бўйича бош прокуратура баёнот берди

ноя 17 / 2019

alt

Бош прокуратура томонидан Интернет нашрларида ва ижтимоий тармоқларда 2019 йил 16 ноябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаевга мансублиги таъкидланиб тарқатилган аудиоёзувларнинг ҳаққонийлиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз берганлиги ҳамда бошқа ҳолатлар ўрганилмоқда.

Ўрганиш натижалари ҳар томонлама қонун доирасида кўриб чиқилиб, улар юзасидан қўшимча баёнот берилади, дейилади бош прокуратура баёнатида.

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқлардан тарқалган ва Ж.Ортиқхўжаевга тегишли дейилаётган аудиоёзувда журналистларга нисбатан ҳақоратли ва кескин фикрлар билдирилган. Бу эса журналистлар томонидан кескин эътирозлар билдирилишига сабаб бўлган. 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *