Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимидан 9 млн. 256 минг 100 нафар фуқаро фойдаланмоқда

дек 15 / 2015

alt

Маълумки, Халқ банки томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларга ҳар йили фоизлар пул қадрсизланишини ҳисобга олган ҳолда қўшиб берилмоқда.

Бундан ташқари, мижозлар иш ҳақларининг бир қисмини ихтиёрий равишда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига йўналтиришлари мумкин. Бундай ҳолларда ушбу маблағларга "Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтимёзни қўллаш тартиби тўғрисида"ги Низомга мувофиқ, даромад солиғи солинмайди.

Пенсия ёшига етган кекса ёшдаги фуқаролар ҳар ойда олинадиган давлат пенсиясига қўшимча равишда бирданига ёки қисман олиш йўли билан ҳисобварақларидаги маблағларни Халқ банки филиалларидан олишмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *