Жамоат транспортларида автоматлаштирилган тўлов тизими жорий этилади

окт 09 / 2018

– Uzcard «Smart Ticketing Solution» дастурий-таъминот мажмуини ишлаб чиқди

– Унда замонавий банк карталари орқаои тўловни амалга ошириш мумкин

alt

Uzcard «BPC Group» халқаро холдинг компанияси билан ҳамкорликда ABT (account based ticketing) технологиялари асосида “STS”- «Smart Ticketing Solution» дастурий-таъминот мажмуини ишлаб чиқди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

ABT – фойдаланувчининг шахсий ҳисоб рақамига асосланган,  жамоат транспортида амалга ошириладиган замонавий тўлов тизими ҳисобланади.  Тизим орқали амалга оширилган барча тўловлар эса, марказий серверда сақланади. Тизимнинг авзалликларидан бири, унда замонавий банк карталари (Uzcard, VISA, Mastercard, UPI, МИР) орқали тўловларни амалга ошириш имкониятининг яратилгани.

“Мутахассисларимиз томонидан контактсиз тўловлар соҳасида яратилган қулайликларни инобатга олиб, транзакцияларни амалга ошириш жараёнида ҳавфсизликни таъминлаш ва транспорт компаниялари тизимида бенуқсон тизимни жорий этиш билан бирга, ушбу тизимни автоматлаштириш ишида инсон омилларига боғлиқликни минималлаштиришга алоҳида эътибор берилди”, дейилади хабарда.

P.S. БПЦ компанияси рақамли ва инновацион ишланмалар бозорида етакчи компаниялардан бири ҳисобланиб, дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакатида ўз ҳамкорларига эга. Шунингдек, компания жамоат транспортида тўловларни амалга ошириш соҳасида автоматлаштирилган ишланмаларни жорий этишда кўп йиллик тажрибага эга. Сбербанк ҳамкорлиги доирасида Марказий Транспорт Платформасига уланган ҳамда амалга оширилган лойиҳалар рўйхатига Россия Федерациясининг 20 дан ортиқ шаҳарлари ҳам киритилган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *