Жамоат жойларида чекканларни фақат ички ишлар идоралари жавобгарликка тортиши мумкин

янв 15 / 2016

alt

Табиийки, фуқароларда мазкур жарималарга тортилмаслик учун қайси ҳудудларга чекиш мумкин, чекаётган шахс қонунни қасддан бузаётганда қандай йўл тутиш керак каби саволлар пайдо бўлмоқда. Ушбу саволларга “Norma” нашри ойдинлик киритди:

"Қонунда ман этилмаган жойларда чекиш мумкин: бу ўз хонадони, автомобиль, жамоат жойидаги тамаки маҳсулотини истеъмол қилишга махсус ажратилган майдон ёки хона бўлиши мумкин. Жавобгарликка фақат ички ишлар идоралари тегишли баённомани расмийлаштирган ҳолда тортиши мумкин. Агар баённомада билдирилган ҳолатларга қўшилмасангиз, буни судда билдириш ҳуқуқига эгасиз.

Иш жойида муассис ёки у томонидан ваколат берилган шахс қарорига кўра ажратилган жойларда чекиш мумкин. Уларни ажратиш иш берувчи ва бино эгасининг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқидир. Агар улар бундай жойларни ажратишдан бош тортса, ҳеч ким бунга мажбур этолмайди.

Кашандаларнинг зарарли одатидан азият чекаётганларга уларга жамоат жойларида чекиш ман этилганини эслатиш, мабодо бундан наф чиқмаса, ҳудудингизга бириктирилган ички ишлар ходимларига мурожаат этиш тавсия этилади".

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *