Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қизи қандай ҳаёт кечиради? (фото)

мая 27 / 2019
alt
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қизи Комила Ортиқхўжаева Instagram’даги ўз саҳифасида ҳордиқ олаётганида, қимматбаҳо автомобиллар фонида ва VIP-шахслар учун хусусий самолётдаги парвоздан олинган суратларни эълон қилган. Кейинчалик уларни ўчириб ташлаган бўлса-да, баъзи блогерлар улардан скриншот олишга улгурган ва ижтимоий тармоқларга жойлаштирган.
 
Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакилининг Kun.uz’га хабар беришича, у ҳақиқатан ҳам Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қизи, эълон қилинган фотосуратлар эса эски. Ҳокимликдагилар баъзи шахслар шаҳар ҳокимининг шахсий ҳаётига аралаша бошлаганидан аччиқланган:
 
«Бу шахсий ҳаётга тажовуз дейилади. Фотосуратларни барча кўриши мумкин дегани, бу исталган шахс уни ресурсида ўз мақсадлари ва турлича талқин этган ҳолда қўйиши мумкинлигини англатмайди. Ҳа, у тадбиркор эди ва ҳа, энди пойтахт ҳокимига айланди. Агар одамлар ҳоким пойтахт учун қилаётган яхши ва фойдали ишнинг камида тўртдан бирини қилганларида эди, унда уларда нафақат ҳамма ердан ва ҳамма нарсадан кир қидиришга, балки бу ҳақда ўйлашга ҳам вақт бўлмасди. Улар ўз кучларини фойдалироқ нарсаларга йўналтиришсин», — деган ҳокимлик вакилларидан бири.
 
 
 
 
 
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *