"Жўрабек" жомеъ масжидининг янги биносини "фалон бойвочча қуряпти" деган гаплар рад этилди

фев 02 / 2016

alt

Мазкур масжидни барпо этиш учун Тошкент шаҳар архитектура бошқармаси томонидан шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ равишда намунали лойиҳа ишлаб чиқилди.

Бироқ “Жўрабек” жомеъ масжидини фалон бойвачча ёки хориждаги фалончи бой қуряпти”, деган мутлақо асоссиз хабарлар тарқатилмоқда. “Бу гаплар аслият ва воқеликка бутунлай мос келмаслиги шундоқ кўриниб турибди. Чунки ҳамма кўриб турибди-ку, ушбу масжидни янгидан барпо этишга диний идора ташаббус қиляпти, Тошкент шаҳар ҳокимияти эса ер ажратиш ишларига амалий кўмак ва бунёдкорлик ишларига моддий ёрдам бермоқда. Шунингдек, бундай бунёдкорлик ишига барча мутасадди ташкилотлар ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Қолаверса, азалий қадриятимиз бўлган ҳашар йўли билан халқимиз ҳам кўмакчи бўлаётир”, дейилади Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 25 апрелидан 26 апрелга ўтар кечаси Яшнобод туманида шамол дарахт шохларини синдириши, синган шохлар электр симларини узиб юбориши натижасида қисқа туташув рўй бериб, “Жўрабек” жомеъ масжидида ёнғин юзага келганди. Ёнғин натижасида масжиднинг ташқи деворига туташ намоз хоналари ва кутубхона зарар кўрганди. Шундан сўнг, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мазкур масжид қайта тикланишини маълум қилганди.

alt

 

  • Мехмон
    05 феврал 2016, 10:27

    Миш-мишлар таркалмаслиги учун курилишга бош кушган хар бир муассаса ёки фукаро хакида маълумот бериб туриш керак. Курилиш объектида махсус панно буларди, унда ажратилган маблаг,смета киймати,курувчи ташкилотлар курсатиларди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *