Жиззахда 2,5 тонна суюлтирилган газ сақланаётган цистерна портлади

янв 17 / 2020

Normal BestFit false false false RU X-NONE X-NONE /* Style Definitions */ table.MsoNormalTable {mso-style-name:"Обычная таблица"; mso-tstyle-rowband-size:0; mso-tstyle-colband-size:0; mso-style-noshow:yes; mso-style-priority:99; mso-style-parent:""; mso-padding-alt:0cm 5.4pt 0cm 5.4pt; mso-para-margin-top:0cm; mso-para-margin-right:0cm; mso-para-margin-bottom:8.0pt; mso-para-margin-left:0cm; line-height:107%; mso-pagination:widow-orphan; font-size:11.0pt; font-family:"Calibri","sans-serif"; mso-ascii-font-family:Calibri; mso-ascii-theme-font:minor-latin; mso-hansi-font-family:Calibri; mso-hansi-theme-font:minor-latin; mso-fareast-language:EN-US;}

alt

16 январь куни тахминан соат 11:30 ларда, Зарбдор тумани Янгиҳаёт маҳалласида жойлашган “Gaz manbai” МЧЖга қарашли автомобилларга суюлтирилган газ (пропан) қуйиш шаҳобчасида пропан газ сақланаётган цистерна портлади, деб хабар қилади ИИВ ҳузуридаги Тергов демаптаменти.

Воқеа сабаби, цистерна ёнида ушбу МЧЖда оператор бўлиб ишлаган 40 ёшли Ш.А. темирларни кесиш мосламаси(болгарка)ни ишлатаётган вақтида чақнаш содир бўлган ва 2,5 тонна суюлтирилган газ сақланаётган цистерна портлаган.

Натижада фуқаро 40 ёшли Ш.А. ҳодиса жойида вафот этган, МЧЖ директори 44 ёшли Э.И. эса турли тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *