Жиззахда фуқаро ов қуролидан одамларга қарата олти марта ўқ узди

окт 22 / 2019
alt
20 октябрь куни тунда Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани, “Тоқчилик” маҳалласида фуқаро З.И. фуқаро Ё.Б. ва унинг қариндошлари билан ўзаро жанжаллашиб қолган ва МС-2112 русумли ов қуроли билан уларга қарата 6 маротаба ўқ узиб, қасддан ўлдиришга суиқасд қилган, деб хабар қилади бош прокуратура матбуот хизмати. 
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Рашидов тумани прокуратураси томонидан З.И.га нисбатан ЖКнинг 25, 97-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган. З.И. процессуал тартибда ушланган. 
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *