Жиззахда операция туфайли укаси вафот этган йигит шифокорнинг жонига қасд қилди

июл 01 / 2019

Картинки по запросу ПОКУШЕНИЯ НА ЖИЗНЬ ВРАЧА

29 июнь куни Жиззах вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида шифокорнинг ҳаётига суиқасд қилинган, деб хабар беради Бош прокуратура матбот хизмати.
 
Аниқланишича, фуқаро Ж.Қ. (1995 й.т.) марказ хирургия бўлимига келиб, қасддан ўлдириш мақсадида ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан бўлим мудири Т.Ҳ.нинг кўкрагига ва қорин қисмига бир неча марта пичоқ билан уриб, тан жароҳати етказган. Бу вақтда бўлим шифокори Б.Ғ. уларни ажратиб қолиши натижасида Ж.Қ. жиноий мақсадини охирига етказа олмасдан воқеа жойидан қочиб кетган. 
 
Маълум бўлишича, шифокор Т.Ҳ. 26 июнда “эхинокок” ташхиси билан операция қилиши натижасида Ж.Қ.нинг 2005 йилда туғилган укаси вафот этган. 
 
Шифокорлар томонидан ўз вақтида кўрсатилган малакали тиббий ёрдам натижасида Т.Ҳ.нинг ҳаёти сақлаб қолинган.
 
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Ж.Қ. Зафаробод тумани, “Узун” қишлоғида ушланиб, ошхона пичоғи ашёвий далил сифатида олинган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан ўша куннинг ўзида Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
Ж.Қ тегишли процессуал тартибда ушланган.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *