Жиззахда селдан талофат кўрган хонадонларга ёрдам кўрсатилди

апр 26 / 2019

alt

Мамлакатимизда бу йил баҳор ойи серёмғир бўлди. Тинимсиз ёғаётган ёмғир аҳоли учун бир мунча ноқулайликлар олиб келди.

Бу йилги ёмғир Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманини ҳам четлаб ўтмади. Сурункали ёққан ёмғир туманнинг чекка қишлоқларига ўз таъсирини  ўтказмасдан қўймади. Туманнинг чекка қишлоқларидан бири  “Молтоп” қишлоғи аҳолисига  “сув балоси” ўз таъсирини кўрсатди. Қишлоқнинг сойлик қисмида жойлашган аҳоли уйларининг 6 тасига жиддий талофат кўрсатди.

alt

Шу қишлоқда истиқомат қилувчи Манзура Отабоева хонадони ҳам селдан талофат кўрди. Уй яшашга буткул яроқсиз холга келган.

– Сел жуда ҳам шиддат билан ҳовлимизга бостириб келди ҳаммамиз шок ҳолатига тушиб қолдик. Аввало жонимизни сақлаш учун болаларимиз билан зудлик билан уйни тарк этдик, уй рўзғор буюмларимизни ҳам олишга улгурмадик, – дейди хонадон эгасининг ўғли Ҳамидулло Отабоев.

 Бундан ташқари 5 та хонадон ҳам жиддий талофат кўрган.

alt

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят кенгаши ташаббуси билан ҳамда Ўзбекистон Миллий гвардияси Жиззах вилоят бўлинмаси, Олий таълим муассасалрида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган бугунги кунда контракт тўловининг 35 фоизи Ёшлар иттифоқи тавсияси билан тўлаб берилган 100 нафарга яқин фаол ёшлар иштирокида талофат етказилган хонадонларга бориб, сел таъсирида талофат кўрган хонадон ҳамда ҳовли қисмидаги бинолар, балчиқ ва лойдан тозаланди. Лой тагида қолган рўзғор буюмлари ва жиҳозлар олинди ва ҳовли қисми тозаланди.

alt

Талофат таъсирида ҳаттоки хонадон эгалари фарзандларининг ўқув қуроллари ва кийим кечаклари лойқа тагида қолганлиги сабабли, улар учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан заррий кийим кечаклар, мактаб ўқув қуроллари бадиий китоблар ҳамда озиқ овқат маҳсулотлари беминнат тарқатилди.

Ҳашарчилар икки гуруҳга бўлинган ҳолда ҳашар ишларини олиб боришди. Биринчи гуруҳ “Молтоп” қишлоғида иккинчи гуруҳ “Ғубдун” қишлоғида селдан талофат кўрган хонадонларга ёрдам кўрсатишди.

alt

– Кечаси соат 22:00лар атрофида кучли сел кела бошлади. Ҳовлимиз сув билан тўлди. Уйимиз тепаликда жойлашганлиги сабаб уй учун хавф туғдирмади, бироқ пастликда жойлашган ошхонамизни сел тамомила қўпориб кетди. Ошхонадаги ошхона анжомлари ун ва рўзғор маҳсулотларимизни ҳаммасини оққизиб кетди. Биринчи гуруҳ ногирониман, нима қилишни билмадик. Фақат томоша қилишдан нарига ўтмадик. Бугунги ҳашарчиларимиздан кўнглим тоғдек кўтарилди, – дейди хонадон эгаси Болбуви Хўжанова.

alt

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *