Жиззахда қорда қолиб кетган йўловчилар қутқарилди

дек 16 / 2019

alt

Жорий йилнинг 14 декабрь куни соат 8:31 да Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчилик қисмига, «Ғаллаорол-Қўйтош 4Р» йўлининг 42-километрида қорнинг кўп ёғиши оқибатида автобус ва енгил автомобиллар йўлда қолиб кетганлиги тўғрисидаги хабар келиб тушган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати маълум қилади.

alt

Мазкур мурожаат юзасидан, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув гуруҳи зудлик билан воқеа жойига чиқишган. 

Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида «ИСУЗУ» русумли автобус, «кобалт» ва «Волга» русумли енгил автомобиллар салонидаги 18 нафар фуқаро эвакуация қилинган.

alt

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *