Жиззахда ёнаётган юк автомобили ҳайдовчисига ёрдам кўрсатилди

авг 06 / 2019

4 август куни соат 6.00 да Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани “Халқобод” МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-376 “Жиззах-Қўқон” автомобиль йўлининг 293 км.да Жиззах йўналишида ҳаракатланиб кетаётган ГАЗ-53 русумли юк автомобилида ёнғин чиққан. 
 
ФВВ хабарига кўра, шу ердан ўтаётган фуқаро “101” рақамига бу ҳақда етказган. Мазкур мурожаат юзасидан Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Жиззах шаҳар Ёнғин хавфсизлик бўлимининг ёнғин-қутқарув бўлинмаси зудлик билан воқеа жойига етиб борган. 
 
Қутқарувчилар ёнғин жойига етиб борганида, юк автомобилининг мотор ва кузов қисми аланга ичида қолганлиги, агар олов автомобилнинг бортига ўтса, газ баллонларининг портлаш хавфи мавжудлиги аниқланган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин қисқа муддатда бартараф этилди. Автомобиль ҳайдовчиси эса куйиш тан жароҳати билан Жиззах шаҳар тез тиббий ёрдам хизмати жонлантириш бўлимига ётқизилган.
 
5 август куни шифокорлар томонидан жабрланган фуқарога жавоб берилган.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *