Жорий ўқув йилида 685 нафар спортчи давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинган

дек 24 / 2019

alt

2019/2020 йилги ўқув йилида олимпия спорт турлари бўйича республика ва халқаро мусобақаларнинг 685 нафар ғолиб ва совриндорлари олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинган, деб хабар қилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. 

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг 2019 йилдаги 19 декабрдаги 11-сонли баёнига асосан, мазкур талабаларнинг 616 нафари ўзбек тилидаги гуруҳларда ўқиётган бўлса, 69 нафари рус тили гуруҳларида таҳсил олмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *