Жорий йилда Алмати-Бишкек-Тошкент-Термиз йўлида 40 млрд сўмлик бунёдкорлик ишлари амалга оширилади

фев 09 / 2016

alt

Бу мақсадда Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан 180 миллиард 500 миллион сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган, деб хабар беради "Қашқадарё" газетаси.

Жумладан, Қарши шаҳрини айланиб ўтувчи 4 тасмали ҳалқа йўлида катта ҳажмда иш бажарилади. Йўл 60 миллиард сўм маблағ эвазига транспорт ечимлари ва йўл ўтказмалари билан бирга қурилади.

Алмати – Бишкек – Тошкент - Термиз йўлининг 1240-1315-километрлари оралиғида 40 миллиард, Қарши-Шаҳрисабз йўлида ҳам 40 миллиард сўмлик бунёдкорлик ишлари бажарилиши белгиланган. Бундан ташқари, Ўзбек миллий автомагистрали таркибига кирувчи ва умумий фойдаланишдаги бир қатор йўллар ҳам реконструкция қилиниши кўзда тутилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *