Жорий йилда Сурхондарёда намунавий лойиҳа асосида 1 минг 48 янги уй-жой қурилади

апр 13 / 2016

alt

Жорий йилда Сурхондарё вилоятида намунавий лойиҳа асосида 1 минг 48 янги уй-жой қурилиши режалаштирилган, деб хабар беради ЎзА. 

“Қишлоққурилишинвест” инжиниринг компанияси Сурхондарё вилояти филиалидан олинган маълумотларга кўра, 2009-2015 йилларда вилоятда намунавий лойиҳа асосида 4 минг 700 дан ортиқ уй-жой фойдаланишга топширилган. Замонавий массивларда ижтимоий инфратузилма объектлари барпо этиш, тоза ичимлик суви, табиий газ ва электр энергияси билан таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўтган даврда 100 дан ортиқ ижтимоий бозор инфратузилмаси объекти, юзлаб савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари қурилиб, фойдаланишга топширилди. 

Термиз туманидаги Наврўз, Гулистон, Мангузар ва Лимонзор массивларида 312 замонавий уй-жой барпо этилмоқда. Шеробод, Қумқўрғон, Узун, Шўрчи туманларида ҳам замонавий массивлар қурилиши давом этмоқда. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *