Жорий йилнинг 11 ойида тижорат банклари томонидан тадбиркор аёлларнинг лойиҳалари учун 1,2 трлн сўмдан зиёд кредит ажратилди

дек 18 / 2015

alt

Танловда бизнес лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўринларга лойиқ топилган 28 нафар ғолибга тижорат банкларидан 4,7 млрд сўмдан зиёд кредит ажратиш тўғрисидаги сертификатлар топширилди.

Мазкур танловнинг бу йилги босқичларида иштирок этган бир ярим мингдан ошиқ тадбиркор аёлларнинг лойиҳалари “Ишлаб чиқариш соҳасидаги энг яхши лойиҳа”, “Сервис соҳасидаги энг яхши лойиҳа”, “Қишлоқ жойларга мўлжалланган энг яхши лойиҳа” каби йўналишларда сараланиб, қатнашчиларнинг 42 нафари якуний босқичда иштирок этди.

Жорий йилнинг 11 ойида тижорат банклари томонидан аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга 1,2 трлн сўмдан зиёд кредит ресурслари ажратилди, деб хабар қилади Ўзбекистон Марказий банкининг ахборот хизмати.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *