Жорий йилнинг кузида иккита Boeing-787 Dreamliner самолётлари олиб келинади

фев 08 / 2016

alt
Авиакомпания хизматларидан 2 миллион 572 минг 289 йўловчи фойдаланди. Навоий шаҳридаги халқаро интермодал логистика марказидан Франкфурт, Милан, Вена, Дубай, Сеул, Шанхай, Ханой, Деҳли, Мумбай шаҳарларига юк қатновлари амалга оширилмоқда. 

“Uzbekistan Airways Technics” авиакорхонасида самолётларнинг композит материалларини таъмирлаш маркази очилди. Жорий йилнинг кузида ҳаво лайнерларининг энг замонавий авлодига мансуб иккита Boeing-787 Dreamliner самолёти олиб келинади. Янги “Тошкент-4” йўловчи терминалининг қурилиши устида иш олиб борилмоқда. 

Хавфсизлик, йўловчи ва авиация техникаси сервисининг сифатини ошириш, юқори малакали кадрлар тайёрлашга катта эътибор қаратилмоқда. Авиакомпания технологик базаси янгиланиб, аэропортлар ва объектлар техник таъминоти такомиллаштирилмоқда. 

Бу ҳақда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси марказий кенгаши ижроия қўмитаси, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ҳамкорлигида авиаташувлар бозорини ривожлантириш ҳолати ва истиқболларига бағишланган давра суҳбатида маълум қилинди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *