Саъдулла Ҳаким Комил Алламжоновнинг танқидини одобсизлик деб атади

мар 19 / 2019
alt
 
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов “Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмасини шахсан мен уюшма яхши ишлаяпти, деб айтолмайман. У шунчаки мавжуд, холос. Медиа соҳасидаги муаммоларга ечим топишда бу инстанциянинг роли йўқ ҳисоб», дея уюшмани танқид остига олган эди. Уюшма раиси Саъдулла Ҳаким “Ўзбекистон 24” радиоканалида бўлиб ўтган интервьюда мазкур танқидга муносабат билдирди
 
Уюшма раисининг айтишича, бундай танқид қилиш одобдан эмас. “Ўзбекистон журналистлар уюшмаси давлат ташкилоти эмас, у жамоатчилик ташкилоти. Биз низомимизга кўра, ваколатимиз доирасида фаолият юритамиз. Низомдан чекланишга ҳаққимиз йўқ. Биз ваколатимиз доирасидан қўлимиздан келган ишни қиляпмиз. Агентлик раҳбарининг уюшма ишлаётганини кўрмаяпман, дейишини мен одоб доирасида эмас, деб биламан”, дея жавоб берди С.Ҳакимов.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *