Журналистларнинг миллий гувоҳномаси ID-карта кўринишида бўлади

фев 08 / 2019

alt

2019 йил 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси журналистининг умумэътироф этилган миллий гувоҳномасини жорий этиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хабар берди.

Унга кўра, ушбу гувоҳнома Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг голограмма муҳри билан тасдиқланган ID-карта кўринишида бўлиб, унда гувоҳнома эгаси ҳақида маълумот, фотосурат, ҳимояланган шахсий штрих-код мавжуд бўлади.

Миллий гувоҳнома Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан аккредитациядан ўтказилган журналистларга бепул тақдим этилади. Гувоҳнома журналистнинг ҳақиқатан профессионал касб эгаси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

Мазкур гувоҳнома журналистларга касби юзасидан вазирликлар ва бошқа давлат идораларига, жамоатчилик ва маданий жойларга (кўргазма, театр, кинотеатр, музей, концерт, кўнгилочар ва дам олиш ҳудудлари, спорт мусобақалари ва бошқа оммавий тадбирлар) тўсиқларсиз кириш, ахборот олиш, материалларни тайёрлаш ва тарқатишда ҳамкорлик қилиш, шунингдек, вазирликлар ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳамда идораларнинг ички тадбирларида иштирок этиш имконини беради.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *